2024 йил 6-8 август кунлари Остона шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Миллий музейида Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Бадиий академия ахборот хизмати хабар берди.

Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо 24 нафар рассомнинг 70 та асари намойиш этилади.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА