Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорига:

“Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформаси билан интеграция қилинадиган ахборот тизимлари таркибини қайта кўриб чиқиш;

тадбиркорлик субъектларининг EBITDA бўйича рентабеллик даражасини ҳисоблаш талабларини енгиллаштириш;

бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармасини баҳолашда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар учун алоҳида талаблар белгилаш;

электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолатини баҳолаш тартибини қўшимчалар билан тўлдириш;

соҳалар бўйича ўртача кўрсаткичларни рўйхатдан ўтиш жойига қараб, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчилар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича алоҳида, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўйича туманлар (шаҳарлар) кесимида алоҳида ҳисоблаш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

ЎзА