Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва маблағларини шакллантириш тартиби;
амалга ошириладиган тўловлар учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш тартиби;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот юритиш, маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ва жавобгарлик тартиби белгиланган.
Ушбу Низом Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқдисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади ҳамда қонунчиликда белгиланган мақсад ва йўналишларга сарфланади.
ЎзА