Давлат ОТМларига ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари ўзгаришсиз қолди
567

2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Вазирликнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36%), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30%) этиб белгиланди.
ЎзА