Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражасига юксак баҳо берилди.