Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказидаги санъат саройининг ёзги биносида сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар туман ёшларининг сўнгги йилларда турли соҳаларда эришган ютуқларини эътироф этди ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар қайд этилди. Учрашув давомида ёшлар ўзларининг таклифлари бўйича мурожаат қилишди.
Учрашувда “Беш ташаббус” олимпиадасининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. Жумладан, Гулистон маҳалласи ёшлари мусобақалар доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Ўзбекистон Республикаси босқичида жами 3 та, шундан 1 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.