Мурожаатлар назоратга олинди

351

Аҳоли билан очиқ мулоқот давомида уларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва бу орқали халқнинг розилигига эришиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабуллари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг Тахтакўпир тумани аҳолиси учун оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда 24 та ижтимоий-иқтисодий, 11 та суд-ҳуқуқ ва 10 та бошқа турли масала юзасидан мурожаат келиб тушди. Шундан 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиши таъминланди. 30 та мурожаат ўрганиш учун назоратга олинди ва 5 та мурожаат юзасидан масъул идораларга топшириқ берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг сайёр қабули бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.