Ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлади.

Бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратилади. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади.

Энг кўп иш ўрни яратган, фидойи ёш тадбиркорлар жамғарма кенгашига киради. Жамғарма раҳбарини ҳам ушбу ёшларни ўзи сайлайди.

Жамғарма, ёшларнинг энг яхши 500 та лойиҳасини танлаб олади ва уларга “бизнес пакет” қилиб беради, лойиҳани тайёр бизнесга айланиб, даромад келтиришгача барча жараёнида кўмаклашади, бозорини топади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

ЎзА