Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот давом этмоқда.
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш доирасида ўтган тўрт йилда:
– “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида 13,5 триллион сўм кредит ажратилиб, 1 миллион ёш банд бўлди;
– “Ёшлар дафтари”дан 107 минг ўғил-қизларимизга 338 миллиард сўм субсидия берилди;
– 205 та “Ёшлар саноат зонаси”да 2,5 триллион сўмлик 1,2 минг лойиҳа ишга тушди.
Яратилган шароитлар ҳисобига, бизнесини “ноль”дан бошлаб, ҳозирда айланмасини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёшларимиз бор.
– Қилса бўларкан-ку! Энг муҳими, ёшларимизнинг янги-янги ғоялари кўп. Уларга фақат эътибор ва шароит керак, – деди Президент.
ЎзА