Швециянинг Соллентуна шаҳрида енгил атлетика бўйича “Folksam GP Sollentuna” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Aнвар Aнваров муваффақиятли иштирок этди.
Атлетимиз мусобақанинг узунликка сакраш дастурида 7,80 метр натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ушбу йўналишда Лазар Aнич (Сербия) иккинчи, Уго Олссон (Швеция) эса учинчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Анвар Анваров ўтган ойда Кипрда ўтган “Cyprus International Athletics Meeting” турнирида кумуш медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА