ИҲТ ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC), Саудия Ахборот ҳамда Ҳаж ва Умра вазирликлари ҳамкорлигида Макка шаҳрида 10-16 июнь кунлари Ҳаж медиа форуми ўтказилди. Тадбирда 2000 дан зиёд иштирокчи тўпланди.

Анжуманда дунёнинг турли давлатларидан келган 1450 нафар медиа-мутахассис Виртуал медиа-марказ платформаси (VPC)дан фойдаланди. Юкланган файллар сони 2920 дан ошди, платформада 1005 дан зиёд янгилик чоп этилди.

Форум қатнашчилари турли маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг жонли ва ёзиб олинган кўрсатувларидан баҳраманд бўлишди.

Ҳамкасбларимиз учун зарур бўлганда махсус ажратилган жойда тўғридан-тўғри трансляция воситалари, студия ва бошқа ускуналардан фойдаланиш имкони яратилди.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА