Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Самарқандга келди
247
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан юртимизда давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 15 июнь куни Самарқандга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Корея Республикаси делегацияси аъзолари юртимизнинг бой тарихи, қадим кент обидалари билан танишади.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА