Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Тахиатош ва Қўнғирот тумани бўлимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.
Жумладан “N-F.” ҳамда “Д.” масъулияти чекланган жамиятларига қарашли дорихона сотувчилари фуқаролар Р.Ж. ва Д.С.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларини сотган вақтида ушланди. Ушбу дорихоналардан жами 48 та дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири