2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилига бағишлаб истеъдодли фоторассом Исметулла Жаксиликовнинг шахсий фотокўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада муаллифнинг портрет, пейзаж, архитектура жанридаги 60 дан ортиқ асари намойиш этилмоқда.

Очилиш маросимида таниқли фоторассомлар, олий таълим муассасалари ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ёш фоторассомнинг Хива, Чирчиқ, Хўжайли ва Нукус шаҳрида тасвирга олинган фотоасарлари айниқса, томошабинлар эътиборини ўзига жалб этмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА