Ўзбекистон МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда

291

Австриянинг Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гросси ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, мулоқотда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари ҳақида ҳам сўз борган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,  

ЎзА