«Uzbekistan Airports» спортчиларимиз рекорд натижа кўрсатгани ҳақида хабар берди.
Хабарда келтирилишича, шу йилнинг 15 май куни Тошкент халқаро аэропортида олти нафар ўзбекистонлик спортчи 13 тонналик самолётни тортган.
Гиннеснинг рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси хоним иштирокида Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси оғирлиги 13500 кг. бўлган «Silk Avia» авиакомпаниясининг АТР 72-600 самолётини 100 метр масофага 46,7 сонияда тортиб боришга эришди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, рекорд биринчи уринишдаёқ ўрнатилди. Дастлабки машғулотлар давомида спортчилар турли натижаларни қайд этган бўлса, 15 май куни кўрсатилган 46,7 сония энг яхшиси бўлди.
ЎзА