Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған июль ойи бошида Остонада учрашади. Бу ҳақда Путин Кремлда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданни қабул қилган пайт маълум қилди.
РФ етакчиси таъкидлашича, Москва Aнқаранинг БРИКС фаолиятига қизиқишини олқишлайди ва “уюшма таркибидаги мамлакатлар билан бирга бўлиш истаги”ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Россия раҳбари Украина билан боғлиқ инқироз ҳал қилинишига ҳисса қўшиш хоҳиши учун Туркияга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Россия Туркиянинг Сурияни тартибга солиш йўлидаги саъй-ҳаракатини юксак қадрлаши, Остона форматида амалий ишни давом эттириш зарур, деб ҳисоблашини қўшимча қилди.