Самарқандда бўлиб ўтадиган ОИИБнинг 9-йиллик йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатга олиш давом этмоқда
299

Жорий йилнинг 25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ)нинг 9-йиллик йиғилиши ўтказилади.
«Барча учун барқарор инфратузилмани яратиш» деб номланадиган бу галги йиллик йиғилишда ОИИБнинг ютуқлари намойиши баробарида акциядорлар билан мулоқот қилишга имконият яратилади.
Шунингдек, ушбу тадбир ОИИБга аъзо мамлакатлар, ҳамкорлар ва мижозлар, бизнес лидерлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва экспертларни бирлаштирган мулоқот майдони ҳамдир.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ОИИБнинг таъсисчи давлатларидан бири ҳисобланади. Банкнинг мамлакатимиздаги умумий инвестиция портфели 3 миллиард доллардан ошади. ОИИБ ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида имзоланган уч йиллик инвестиция дастури доирасида яна 2 миллиард долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Айни кунларда ушбу йиғилишда иштирок этувчилар учун рўйхатга олиш давом этмоқда.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА