Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “Лидер Гипс” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилмоқда.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган лойиҳанинг умумий қиймати 25,5 миллиард сўм бўлиб, шундан 1,8 миллион AҚШ доллари хорижий кредит асосида шакллантирилган.
Йилига 2 млн кв. метр гипсакартон ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳа ишга туширилиши натижасида 18 та янги иш ўрни яратилади. Ундан кўзланган мақсад ички бозорни ҳар хил турдаги арзон ва сифатли қурилиш материаллари билан таъминлашдир.
Яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилган корхонадаги монтаж ишлари Хитой давлатидан келган мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири