Истанбул шаҳрида ўтказилаётган мазкур форум мамлакатимиз тўқимачилик саноати салоҳиятини кенг оммага намойиш этиш, унинг нуфузини ошириш ва маҳсулот экспортини янада кенгайтиришга хизмат қилувчи катта платформа.
Форумда икки мамлакатдан 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда Туркия сармояси иштирокида 100 та корхона фаолият олиб бормоқда. Уларнинг экспорт қиймати 500 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
С.ОЧИЛОВА.
ЎзА