Миср парламенти Сенати раиси мамлакатимизга ташриф буюрди
314
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси парламенти Сенати раиси Абдулваҳоб Абдулрозиқ бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Меҳмонларни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кутиб олди.

Миср делегацияси аъзолари «Янги Ўзбекистон» боғига борди ва Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди.
Меҳмонларга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Ташриф давомида делегациянинг Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашувлари ҳамда кўҳна Самарқанд шаҳрига ташрифи режалаштирилган.
Н.Абдураимова, ЎзА