Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
Футбол буйича мутахассисларни тайёрлаш маркази негизида Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш;
Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини Республика футбол академияси этиб қайта номлаш ҳамда уни Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида ташкил этилаётган Миллий футбол маркази тузилмасига ўтказиш;
камондан отиш спорт тури бўйича «Алпомиш ва Барчиной» ҳамда аёллар ўртасида «Тўмарис кубоги» турнирларини ҳар уч йилда республиканинг барча ҳудудларида ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйиш;
«Алпомиш ва Барчиной» ҳамда «Тўмарис кубоги» халқаро турнирларини Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ташкил этиш ва ўтказиш.
ЎзА