Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва  Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва  Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси  17-22 даража илиқ, кундузи 29-34  даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво  ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг  тезлиги  секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

23-26 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

 

ЎзА