Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилгани тўғрисида расмий баёнот берди.
«Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик, – дейилади ҳужжатда. – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.
Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради».