“Татмедиа” ахборот агентлиги раҳбари Айдар Салимгараев Қозон форуми Россия ва Ислом дунёси давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг энг муҳим платформаси, Татаристон эса цивилизациялар, турли давлатлар мулоқоти учун эшик эканини таъкидлади.

Бу ҳақда эксперт Қозон шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA OIC) ташаббуси билан ташкил этилган “Замонавий дунё ва ИҲТ мамлакатларида ахборот соҳасини ўзгартиришнинг асосий тенденцияси” медиа форумида гапирди.

Салимгарев Қозон йирик халқаро тадбирлар ўтказиладиган жойга айлангани, шу йилдан бошлаб БРИКС саммити, шунингдек, БРИКС ўйинлари ҳам ушбу шаҳарда бўлиб ўтишини урғулади.

У анжуманнинг Россия ва ИҲТ мамлакатлари медиа ҳамкорлигида қўшма ташаббуслар, амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишдаги алоҳида ўрнини эътироф этди.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА