Қиличбозлик бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг сабля йўналишида яккалик ва шпага тоифасида жамоавий баҳслар якунланди.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудидан келган 70 нафар қиличбоз мамлакат чемпионлиги учун куч синашди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда йигитлар орасидан Муса Аймуратов ва қизлар беллашувида Самира Шокирова барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақада Исламбек Абдазов, Алпамис Уракбаев, Пазилбек Генжебаев, Наргиза Конгратбаева, Дилназ ва Айсулу Уснатдиновалар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Шпага бўйича ўтган жамоавий беллашувларда Навоий вилояти жамоаси эркаклар ўртасида биринчи поғонани эгаллади. Андижон ҳамда Бухоро вилояти эса иккинчи ҳамда учинчи ўрин бўлди. Қизлар тоифасида Тошкент, Бухоро, Андижон ва Қорақалпоғистон жамоалари шоҳсупага кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА