567 миллион сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 26 апрелдаги қарори асосида қарздор “AMUDARYOTEX” масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи “Yuldashev Anvar” фермер хўжалиги фойдасига жами 567,7 миллион сўм ундириш белгиланди.
Ушбу қарорга асосан чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига киришилди. Жумладан, мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида қарздор “AMUDARYOTEX” масъулияти чекланган жамиятнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкассо қўйилди ҳамда қарздорга тегишли автотранспорт воситаси ва 10 та кўчмас мулкига банд солинди.
Шунинг натижасида қарздордан ундирилиш лозим бўлган 567 миллион сўмдан зиёд қарздорлик жорий йилнинг 14 май куни тўлиғи билан ундирилиб, “Yuldashev Anvar” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.