Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Миср Араб Республикаси парламенти Сенати Раиси ўринбосари Фиби Фавзи Гиргис билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигининг кенг доираси, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат жараёнида томонлар форумда кўтарилган масалалар, хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини, инновацион фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш бўйича тажриба алмашиш лозимлигини қайд этди.

Айниқса, бунда қишлоқ жойлардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигига урғу берилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, илм-фан, таълим каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда парламентлар имкониятларидан фойдаланишга келишиб олинди.

 

Н.Абдураимова,

ЎзА