Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси А.Оринбаев ва Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Қадирбай ота Нарманов, Мария Ивановна Корнишина ва Иван Федотович Галенко хонадонида бўлиб, байрам совғаларини топширди.

Давлатимиз раҳбарининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида уруш фахрийларининг ҳар бирига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, уларга давлатимиз томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан “Ардоқли нуроний” кўкрак нишони, Вазирлар Кенгаши, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, ҳокимликлар ва қатор ташкилотлар номидан совғалар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири