Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради.

Ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш ўрин олган.

ЎзА