Қозоғистонда турли ёш тоифаларида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги чорак финал босқичи баҳслари якунланди.
Унда ярим финалга мезбон давлат Қозоғистон терма жамоасининг 12 нафар боксчиси етиб келди. Иккинчи ўринда эса терма жамоамиз жойлашган бўлиб, вакилларимиздан 10 нафари мазкур босқичга йўл олган. Шунингдек, Ҳиндистон термасининг ҳам 10 нафар боксчиси ярим финалга чиқди.
Қизлар ўртасида эса Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон терма жамоалари 12 нафар боксчи билан етиб келди.
Бугун, Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасида ярим финал баҳслари ташкил этилади ва унда терма жамоамизнинг 22 нафар чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилади.
Ж.Тошхўжаев,
ЎзА