Таиландда ўтаётган футзал бўйича Осиё кубогида 3-ўрин учун Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Мазкур баҳснинг, асосий вақтларида 5:5 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, финал ўйини Таиланд ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА