Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг илк баҳсларидан фоторепортаж

395

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари старт олди.

Мусобақада 33 давлатдан ташриф буюрган 44 нафар спортчи ҳамда 11 та жамоа ўз маҳоратини синовдан ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида эса бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА