«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи аҳолиси учун «Саломатлик» поездларини ташкил этиш орқали тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, навбатдаги ёрдам карвони 23 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи аҳоли манзилгоҳларига жўнаб кетди.

Мазкур йўналиш карвонлари 23-30 апрель кунларини ўз ичига олади.

ЎзА