Қатарда U23 ёш тоифасида ўтаётган Осиё кубогининг барча чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди.

Мусобақанинг гуруҳ босқичи сўнгги ўйинлари Ўзбекистон – Вьетнам, Малайзия – Қувайт ўртасида бўлиб ўтди. «Д» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари баҳси 3:0 ҳисобида якунланди.

Ушбу натижа орқали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ ғолиби бўлди. Вьетнам эса иккинчи ўрин билан чорак финалга чиқди.

Малайзия – Қувайт термалари ўртасида ўйинда 1:2 ҳисоби қайд этилди ва улар шу тариқа мусобақа билан хайрлашди.

Энди 1/4 финал босқичида Қатар – Япония, Жанубий Корея – Индонезия термалари 25 апрель куни баҳслашса, 26 апрель куни Ироқ – Вьетнам,  Ўзбекистон – Саудия Арабистони жуфтликлари ярим финал учун куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА