Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Жумладан, фуқаро Д.Ж. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, уни Қорақалпоқ давлат университетининг техника факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Шунинг эвазига 3 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири