Гонконгда ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк кунида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова ва Дилшод Баратов бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионатнинг -52 кг вазн тоифасида беллашган дзюдочимиз Диёра Келдиёрова бронза медали учун ўтган баҳсда Жанубий Корея вакили Ерин Жангга қарши баҳс олиб борди ва иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди.

Шунингдек,  -60 кг вазн тоифасида терма жамоамизнинг икки вакили Достон Рўзиев ва Дилшод Баратов ўзаро татамида тўқнаш келди. Унда Д.Рўзиев қўшимча дақиқаларда иппон усули билан Д.Баратовни енгиб, Осиё чемпионатининг бронза медалига эга чиқди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА