Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси делегациямизга «Париж-2024» Олимпиадасининг навбатдаги йўлланмасини тақдим қилди.

Қирғизистонда ўтаётган лицензион мусобақада эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев -57 кг. вазн тоифасининг финалига етиб келди. Ушбу натижа юртдошимизга иккинчи бор Олимпия ўйинлари лицензиясини тақдим қилди.

ЎзА