Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.
Қарор билан:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг таркиби;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом ва унинг намунавий таркиби;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низом;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар Қурилиш ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда уларнинг туман бўлимлари, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда туман бўлимларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Вазирлик Ўзбекистон Республикасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
ЎзА