Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига соҳада халқаро тажрибаларни қўллаш ва илмий тадқиқотларни юксалтириш, малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Германиянинг Кёлн университети профессорлари жалб этилди.

Айни вақтда олийгоҳда ўз фаолиятини бошлаган ушбу хорижлик мутахассислар иштирокида талабалар ҳамда илмий изланувчилар учун семинар ва амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча университетнинг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори сифатида фаолият юритаётган германиялик Г.В.Коробейников етакчилигидаги олимлар мутахассислар, спортчи талабаларга педагогик маҳоратни ошириш борасида амалий машғулотлар ўтказилди.

Машғулот давомида мазкур фаннинг мақсад ва вазифалари, тамойиллари зарурий кўрсатмалар орқали тушунтирилди.

Германиялик спорт мутахассислари Ўзбекистонда

– Ушбу йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенг жорий этиш мақсадида университетнинг Фарғона ва Нукус филиалларида, шунингдек мамлакатимиздаги бошқа спорт таълим муассасаларида ҳам чет эллик малакали мутахассислар, профессорлар иштирокида спорт мураббийлари, мутахассислар учун семинар машғулотлари ташкил этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда, –  дейди Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети матбуот котиби Анвар Жуманиёзов.

Т. Рўзиев, ЎзА