Aмерика Қўшма Штатларининг “вафодор жонивор” учун ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи машҳур “Bark” компанияси фақат итлар ва соҳибларини ташишга мўлжалланган “Bark Air” чартер рейсини очади, деб ёзган “Kazinform” агентлиги.
Ҳозирча Нью-Йоркдан Лос-Aнжелес ва Лондонга парвоз кўзда тутилган. Бир томонлама ички рейсда ит ва эгаси учун чипта нархи 6 000, қитъалараро парвоз учун 8 000 долларни ташкил қилади. Aвиакомпания парки ихтиёридаги 1 та самолёт – Gulfstream G500 бизнес-жети 7 ит ва 10 нафар жонивор эгасини ташишга қайта мослаштирилган.
Ҳаво кемаси саҳнида тўрт оёқли дўстлар учун енгил ва устки чойшаб, ёстиқ, ширинлик, ўйин майдончаси, қулоқчин ва тинчлантирувчи кийим тақдим этилади.
Янги компания илк парвозни май ойига режалаштирган.