Қозоғистон ва Россия Энергетика вазирликлари ўртасида Кокшетау ва Семей шаҳарларида кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари қуриш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди, дея хабар берди қардош давлат масъул идораси матбуот хизмати.

– Усть-Каменогорскни ҳам қўшганда, учта вилоятимиз улкан кўмир заҳирасига эга, – дейди вазир Aлмасадам Саткалиев. – Демак, янги иссиқлик электр станциялари барпо этиш тармоқ янада ривожланишига кучли туртки беради. Қозоғистоннинг “Самрук-Энерго” AЖ ваколатли ташкилот сифатида жорий йил биринчи ИЭС лойиҳасини амалга оширишни бошлаш бўйича тегишли “Йўл харитаси”ни аллақачон шакллантирган.