Таиландда футзал бўйича Осиё кубогининг гуруҳ босқичи доирасида биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу турда Ўзбекистон терма жамоаси «B» гуруҳидаги илк ўйинини Австралияга қарши ўтказди. «Бангкок Арена»да ташкил этилган ўйинда футзалчиларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Энди Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинини 19 апрель куни Ироқ термасига қарши ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА