Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда 21 апрель куни BYD VI Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 45 мамлакатидан келган 6 минг нафарга яқин атлетлар иштирок этиши кутилмоқда.

Марафон арафасида бугун, 17 апрель куни пойтахтимиздаги «Magic City» боғида BYD VI Тошкент халқаро марафонининг «Expo» кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазма 19 апрель кунига қадар бўлиб ўтади.

Кўргазмада марафон иштирокчиларига старт пакети берилади. Пакетни олиш учун рўйхатдан ўтиш пайтида берилган QR-код керак бўлади. «Expo» кўргазмасига ташриф буюрганлар етакчи мураббийлар, спортчилар ва мутахассислар билан танишиш имконига эга бўлади.

Маълумот ўрнида ушбу маълумотни айтиб ўтиш жоизки, пакетлар соат 10:00 дан 20:00 гача берилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА