Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда cўнгги ойларда тўқимачилик маҳсулотларимиз 3 та янги бозорга чиқиб, экспорт географияси 83 та давлатга кенгайгани қайд этилди.
Бироқ ҳанузгача экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётгани таъкидланди. Ёки, Европага экспорт ўтган йилга нисбатан камайган.
Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига ёки брендларга экспорт ҳажмини ошириш учун корхонадан халқаро стандарт ва сертификат талаб этилади. Лекин, экспортчиларимизнинг 12 фоизигина бундай талабларга жавоб беради.
Вилоят ҳокимлари инвестиция бўйича ўринбосарларининг бу борадаги фаолияти сустлиги, экспортчиларга кўмаклашишга эътиборсизлиги танқид қилинди.
ЎзА