Ўзбекистон Республика инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Кувайтнинг “Marafie Group” компанияси бош менежери Aбдулҳаким Марафи билан музокаралар ўтказди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, 1919 йилда ташкил этилган “Marafie Group” «Forbes» журналининг “Топ 100 араб оилавий бизнеси” рўйхатига киритилган. У асосан, савдо, қурилиш, ишлаб чиқариш ва дизайн соҳаларида иш олиб боради ва 300 дан ортиқ брендларга эга. Ходимлари сони эса 1500 кишидан ошади.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаган Кувайт томони қишлоқ хўжалиги соҳасида тақдим этилган йирик лойиҳа ташаббусларини амалга оширишда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Aбдулҳаким Марафи қурилиш, банк, туризм, хизмат кўрсатиш соҳаларида катта салоҳият мавжудлигини қайд этди. У компания янги инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
ЎзА