Хабарингиз бор, куни кеча Тошкентдаги «Ҳумо Арена» мажмуасида бокс бўйича IBA «Чемпионлар оқшоми» ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг марказий жангида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Самуэл Кармонага қарши рингга кўтарилиб, IBA чемпионлик камари учун ўзаро жанг қилди. Ушбу жанг 10 раунд давом этди ва унда Ҳасанбой очколар ҳисобида ғалаба қозонди ва ташкилотчилар томонидан кафолатланган 350 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиқди.

Маълумот учун, кечаги бокс оқшомида рингга чиққан бошқа боксчиларимиз Аълохон Абдуллаев, Иқболжон Холдоров, Мужибилло Турсунов, Элнур Абдураимов, Жаҳонгир Зокиров, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ғалабалар қайд этди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА