Оренбург яқинидаги Урал дарёсида сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда. Ҳозирда сувнинг сатҳи 1120 сантиметрни кўрсатмоқда.

Бу ҳақда Оренбург раҳбарининг биринчи ўринбосари Aлексей Кудинов журналистларга маълум қилган.

“Сув сатҳи кўтарилмоқда, ҳозир эса биз 1120 сантиметрлик сатҳни кўрмоқдамиз. Бир кеча-кундузда яна 900 та томорқа ва 361 та уй сув остида қолди” дейилади “AзерТAЖ” хабарида.

ЎзА