Кеча Душанбеда «Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг янги уфқлари» мавзусида халқаро конференция ўтказилди, деб хабар берди “Ховар” ахборот агентлиги.

Мазкур йиғин Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ҳамда Ўзбекистондаги Марказий Осиё Халқаро институти томонидан ташкил этилди.

Тадбир муносабати билан Душанбеда Стратегик тадқиқотлар маркази директори Хайриддин Усмонзода билан Ўзбекистондаги Марказий Осиё Халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстона алоқалар тобора кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди,– дейилади мазкур агентлик тарқатган хабарда.