Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида “Буюк мутафаккир ва шоир Махтумқулига эҳтиром айлаб” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар туркман халқининг улуғ фарзанди, атоқли шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида тутган ўрни ҳақида сўзлашди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 февралдаги “Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шоир таваллудининг 300 йиллигини муносиб нишонлаш юзасидан Оролбўйида ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Талабалар томонидан шоир ҳаёти ва ижодидан, асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари,  турли мавзулардаги шеърлари ва ҳикматли сўзларидан парчалар ижро этилиб, унинг буюк инсонпарварлик тарбияси намойиш этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири